Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Neft ta’minot-servis”нинг Оҳангарондаги бино ва иншоотлари “Toshkent agro zaxira xizmat”га берилди
Фото: nefttaminot.uz
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янги фармойиши қабул қилинди. Унда белгиланишича, муассиси “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ ҳисобланган “Neft ta’minot-servis” МЧЖ бошқарув органининг ушбу жамиятга қарашли Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, “Шодмалик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар тегишли ҳудуди билан биргаликда ҳамда ундаги бошқа асосий воситаларни Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Toshkent agro zaxira xizmat” давлат унитар корхонасига бериш тўғрисидаги қарори маълумот учун қабул қилинди.
Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
объектни “Ўзнефтмаҳсулот” АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини мазкур объект ва ундаги бошқа асосий воситалар баланс қиймати суммасига камайтириш ҳисобидан “Toshkent agro zaxira xizmat” ДУКга давлат мулки сифатида оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш;
“Toshkent agro zaxira xizmat” ДУК томонидан мазкур объектдан машина- трактор парки, таъмирлаш цехи, ўсимликларни ҳимоя қилиш лабораторияси ва маъмурий бино сифатида мақсадли фойдаланилишини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.
“Ўзнефтмаҳсулот” АЖ:
икки ой муддатда объект ва ундаги бошқа асосий воситаларнинг “Toshkent agro zaxira xizmat” ДУКга берилишини, “Toshkent agro zaxira xizmat” ДУК эса ушбу объект ва ундаги бошқа асосий воситаларни қабул қилиб олинишини;
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда ўз устав капиталидаги давлат улуши “Toshkent agro zaxira xizmat” ДУКга бериладиган объект ва ундаги бошқа асосий воситаларнинг баланс қиймати суммасига камайтирилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
09:05 / 07.01.2026
Оҳангарон ва Қибрайда кучли дорилар ноқонуний муомаласига доир ҳолатлар аниқланди
12:20 / 25.12.2025
Манзил колониядан қочиб, 3-синф қизни зўрлаган педофил ҳам 18 йилга қамалди
14:12 / 28.11.2025
Ўзбекистонда “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури старт олди
16:45 / 21.11.2025