Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оҳангарон ва Қибрайда кучли дорилар ноқонуний муомаласига доир ҳолатлар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими ҳамда Қибрай тумани бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирларда хорижда ишлаб чиқарилган кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний муомалага киритишга уринганлик ҳолатлари фош этилди.
Департамент маълумотига кўра, “Наманган–Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган CAPTIVA русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Текширув давомида фуқаролар У.И. ва Х.С. (муқаддам судланган) Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида хорижда ишлаб чиқарилган 445 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини олиб келаётгани аниқланган. Ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, Қибрай туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Р.нинг ёнидан 37 дона капсуладаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
21:16 / 15.06.2026
Оҳангаронда ИИБ ходимлари пичоқланди
11:35 / 10.06.2026
Қарийб 900 млн сўмлик сифатсиз ва ҳужжатсиз дорилар аниқланди
08:15 / 04.06.2026