Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда имо-ишора тилини янада ривожлантириш чора-тадбирлари қабул қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг “Шахслар ўртасида мулоқот воситаси сифатида ишлатиладиган имо-ишора тилини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг оиласи, жамият ва давлат билан ўзаро алоқасини кучайтириш, уларнинг қулай муҳитда бўлиши учун зарур шароитлар яратиш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётига жалб қилиниши ва фаол иштирокини таъминловчи инклюзив таълим тизимини такомиллаштириш ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгиланган.
Қуйидагилар шахслар ўртасида мулоқот воситаси сифатида ишлатиладиган ўзбек имо-ишора тилини янада ривожлантиришнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
- имо-ишора тилининг ногиронлиги бўлган шахслар ва соғлом инсонлар ўртасидаги муқобил мулоқот воситасига айлантирилишини таъминлаш;
- имо-ишора тилини келгусида янада ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш;
- имо-ишора тили асосида ўқитиладиган таълим турларига қўйиладиган давлат таълим стандартлари ҳамда давлат талабларини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш;
- жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар (шахслар) учун таълим ташкилотларидаги ўқув-тарбия жараёнига имо-ишора тилини ўқитишнинг инновацион воситалари ҳамда таълим-тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
- мазмун ва сифат жиҳатидан халқаро талабларга жавоб берадиган, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда янгиланган ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилган имо-ишора тили бўйича ўқув-методик адабиётлар яратилиши ва нашр этилишини ташкил қилиш;
- имо-ишора тилининг жамиятдаги мавқейини ошириш орқали ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий-меҳнат кўникмаларини ҳосил қилишига ва жамиятга уйғунлашувига кўмаклашиш.
Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг республиканинг ҳар бир туман (шаҳар) марказида жойлашган умумий ўрта таълим ташкилоти ҳузурида эшитиши, нутқи ва кўришида нуқсони бўлган катта ёшдаги (ўн саккиз ёшдан катта бўлган) шахслар ҳамда ушбу тоифадаги вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга имо-ишора тили ва Брайл алифбосини ўргатиш бўйича юридик шахс мақомига эга бўлмаган ўқув марказини ҳар бир ҳудуддаги талаблардан келиб чиққан ҳолда ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.
Мавзуга оид
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025
Дала четларидан фойдаланган фермерларга солиқ имтиёзлари берилади
14:39 / 22.10.2025