Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижга чиқиш биометрик паспортини ягона портал ва ДХМ орқали бериш тўлиқ жорий қилинади
“Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини беришга доир давлат хизмати кўрсатиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Фото: Kun.uz
“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги консуллик муассасасида консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга оид давлат хизматларини кўрсатиш учун биометрик паспортни расмийлаштириш ва бериш тизими қуйидаги ахборот тизимларига интеграция қилинади:
- “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизимига – никоҳ ва оила аъзолари, вафот этганлик, ёлғиз она ёки ёлғиз ота ҳақидаги маълумотларни олиш учун;
- “Нотариус” ахборот тизимига – васийлар ва ота-оналар розилигини, ҳамроҳлик қилувчи шахс мажбуриятини текшириш учун;
- “Тезкор маълумотлар” ахборот тизимига – судланганлик, маъмурий назоратда турганлик, шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган ва шартли ҳукм қўлланилганлик, жиноят иши қўзғатилганлик ҳолатларини текшириш учун;
- “Манзил” ахборот тизимига – ота-онадан бири Ўзбекистон ҳудудидаги доимий яшаш жойи бўйича рўйхати хорижга доимий яшашга кетгани муносабати билан бекор қилинганини текшириш учун;
- “Ягона миллий меҳнат тизими” ахборот тизимига – охирги 5 йилда ишлаган жойи ҳақидаги маълумотларни олиш учун;
- “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га – ушбу ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар тоифасига аниқлик киритиш учун;
- “ТИЭК” ахборот тизимига – I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар тоифасига аниқлик киритиш учун.
2022 йил 1 августгача давлат хизмати ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилиши амалиётга тўлиқ жорий қилинади.
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилиши ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиби жорий этилади.
Давлат хизматлари кўрсатилгани учун тўланган давлат божи суммаси ҳисобини юритувчи ягона биллинг тизими орқали электрон тўлаш имконияти яратилади.
Мавзуга оид
17:58 / 19.12.2025
Давлат хизматлари марказида сохта ҳайдовчилик гувоҳномалари кенг кўламда расмийлаштирилгани маълум бўлди
10:22 / 02.10.2025
Реадмиссия қилинганларга хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш тартиби белгиланди
19:13 / 23.05.2025
Литва 1 июндан Россиянинг нобиометрик хорижга чиқиш паспортини тан олмайди
18:53 / 13.05.2025