Ўзбекистон | 10:22 / 02.10.2025
1875
1 дақиқада ўқилади

Реадмиссия қилинганларга хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш тартиби белгиланди

“Хорижий давлатлардан реадмиссия қилинган Ўзбекистон фуқароларига истисно ҳолатларда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириб бериш тўғрисида”ги йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Фото: Kun.uz

Йўриқномага кўра, реадмиссия қилинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар Миграция ва персоналлаштириш департаменти (МваПД) томонидан «Паспорт-виза» ахборот тизимига киритилади.

Қуйидаги ҳолатларда истисно тариқасида реадмиссия қилинган фуқароларга хорижга чиқиш паспорти расмийлаштириб берилади:

🔹 фуқаронинг яқин қариндоши хорижда вафот этганда;
🔹 фуқаро ёки унинг яқин қариндошига хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш зарур бўлганда;
🔹 фан олимпиадаси, таълим ёки халқаро спорт мусобақасида иштирок этадиган бўлса;
🔹 яшаш жойи Ўзбекистоннинг чегара зонаси ва эксклав ҳудудларида бўлганда;
🔹 президент ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжат ва топшириқлари, шунингдек президент администрацияси раҳбарининг топшириқлари ижросини таъминлаш зарур бўлганда.

Фуқаролар истисно тариқасида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун МваПД ёки унинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид