Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда Россиядан олиб келинаётган ов қуроли ва ўқлар тўхтатиб қолинди
Навоий халқаро аэропортида фуқаро Россиядан тегишли ҳужжатларсиз ов қуроли ва унинг ўқларини олиб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Kun.uz'га вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Фото: Навоий вилояти божхона бошқармаси
Маълум қилинишича, Навоий халқаро аэропорти чегара божхона пости ходимлари томонидан “Новосибирск-Навоий” йўналиши билан Россия Федерациясидан учиб келган фуқаро И.З.га тегишли бўлган қўл юклари божхона назоратидан ўтказилган. Жараёнда йўловчи тегишли рухсатномасиз 25 дона 16 колибрли ўқотар ов қуролига мўлжалланган “Tуламмо” номли ўқ ҳамда 1 дона милтиқ қўндоғини олиб келаётганлиги маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Навоийда ҳайдовчи машинасида тўппонча олиб юргани аниқланганди.
Мавзуга оид
10:04 / 17.02.2026
Навоийда 2026 йилда 16 та маҳаллада шаҳар муҳити яратилади
16:57 / 28.01.2026
Навоийда олтин қазиш фаолияти билан ноқонуний шуғулланиб келган гуруҳ ушланди
14:16 / 24.01.2026
Уйда ўтириб даромад топаётган қишлоқ келини: онлайн фаолият орқали мустақилликка эришган 22 ёшли Маржона ҳақида
11:39 / 22.01.2026