Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сабзавот, полиз экинлари ва картошканинг яратилган навлари муаллифларини рағбатлантириш тартиби ўзгаради
Сабзавот, полиз экинлари ва картошканинг яратилган навлари муаллифларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Сабзавот, полиз экинлари ва картошканинг яратилган навлари муаллифларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Сабзавот, полиз экинлари ва картошканинг яратилган навлари муаллифларини рағбатлантиришда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти қошидаги Илмий изланишлар ва инновацион ишланмаларни молиявий қўллаб-қувватлаш, картошка навлари селекцияси ва уруғчилигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
Сабзавот, полиз экинлари ва картошканинг яратилган навлари муаллифларини рағбатлантириш Жамғарма кенгаш томонидан тақдим этилади ҳамда назорат қилинади.
Жамғарма кенгаши мажбуриятлари:
нав муаллифи (ҳаммуаллифлари) ёки иш берувчи томонидан ариза қабул қилади;
нав муаллифи (ҳаммуаллифлари) томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида рағбатлантиришни маъқуллайди ёки рад этади;
нав муаллифи (ҳаммуаллифлари) базавий лавозим маошининг беш бараваригача миқдорда бир маротаба мукофотлаш ва/ёки доимий равишда рағбатлантиришга йўналтирилади;
нав муаллифи (ҳаммуаллифлари)ни рағбатлантириш аниқ миқдори Низомнинг 7-бандида назарда тутилган мезонларга боғлиқ равишда Жамғарма Кенгашининг қарори билан белгиланади.
Қуйидагилар:
а) нав муаллифи (ҳаммуаллифлари)ни базавий лавозим маошининг беш бараваригача миқдорда, хусусан, селекция ютуғининг оригинал уруғликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида Жамғарма кенгаши томонидан ўсимликни ўсув даври давомида апробациядан ўтказиш натижасида:
Ўзбекистон Республикаси патентига эга бўлган нав муаллифи (ҳаммуаллифлари)ни базавий лавозим маошининг икки баравари миқдорида;
Халқаро патентга эга бўлган нав муаллифи (ҳаммуаллифлари)ни базавий лавозим маошининг беш баравари миқдорда бир маротаба моддий мукофотланади.
б) нав муаллифи (ҳаммуаллифлари)ни доимий равишда, хусусан, патент эгаси (лицензиар) селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини лицензиатга (кейинги ўринларда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти деб аталади) лицензия шартномаси асосида тақдим этилиб, лицензиат селекция ютуғининг оригинал уруғликларидан ишлаб чиқарилган элита ва репродукцион уруғликларини сотиш асосида тушган маблағдан Низомнинг 8-бандида назарда тутилган мезонларга мувофиқ моддий рағбатлантиради.
Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамидаги лицензия шартномаси асосида сотилган уруғлик маблағлари қуйидаги тартибда тақсимланади:
30 фоизи – нав муаллифи (ҳаммуаллифлари) ёки патент эгасига;
40 фоизи – Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ҳамда унинг ҳудудий муассасаларида уруғликларнинг генетик (нав) ва экинбоплик сифатини таъминлашда иштирок этувчи соҳа олимлари ва мутахассисларга;
20 фоизи – Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ҳамда унинг ҳудудий муассасаларини уруғчилик соҳасидаги ишларини яхшилаш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга;
10 фоизи – Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ҳамда унинг ҳудудий муассасалари соҳа олимлари ва мутахассислари томонидан селекция ютуғини кластер, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбар ва мутахассисларига тарғиб қилишда ўқув-амалий семинарлар ташкил этиш, зарур қўлланмалар билан таъминлаш ҳамда хизмат сафари харажатларига.
Мавзуга оид
08:53 / 05.11.2025
Ўзбекистонда 9,9 млн тонна сабзавот етиштирилди: Андижон ва Самарқанд пешқадам
14:22 / 10.06.2025
Байкалортида ўзбек мева-сабзавотларини қабул қилувчи марказ ташкил этилади
11:46 / 25.03.2025
Янги маҳсулотларни бузадиган кутилмаган омил маълум қилинди
08:52 / 09.12.2024