Даулетмурат Тажимуратов қамоққа олинди
Блогер Даулетмурат Тажимуратов халқни ноқонуний митингга чорлаб, ўзини қорақалпоқ элига бош қилишни сўраганди. Журналист Лола Қаллиханова ҳам жиноят иши бўйича гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Бош прокуратура Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликлар юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича маълумот берди. Маълум қилинишича, тергов ҳаракатлари давомида жиноят иши бўйича Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида 14 киши ушланган.
Қайд этилишича, шакллантирилган Бош прокуратура тергов гуруҳи зиммасига юз берган ҳодисаларнинг барча ҳолатларини аниқлаш, тергов ҳаракатларини холисона ҳамда қонунчиликка қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш вазифаси юклатилган.
«Тергов ҳаракатлари давомида жиноят иши бўйича Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида 14 киши ушланди.
Шу жумладан, Тажимуратов Д.М. ва Турданов А.Т.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилинди. Уларга нисбатан суднинг қарори билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.
Қаллиханова Л.О.нинг ҳаракатларида жамоат хавфсизлигига тажовуз қилиш жинояти аломатлари аниқланди. У жиноят иши бўйича гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланди.
Терговга жалб этилган фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши, қийноқ, зўравонлик, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги қатъий назоратга олинган.
Гумон қилинувчи ва айбланувчиларга ҳимоя ҳуқуқи тўла таъминланган ҳолда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, сақлаш жойларида қонунда назарда тутилган барча шароитлар таъминланган. Соғлиғи ва сақлаш шароитлари бўйича эътирозлари мавжуд эмас», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган оммавий тартибсизликлар юзасидан 2022 йил 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича Бош прокуратура томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ 2022 йил 1 июл куни соат 14:50 да «Эл хизметинде» газетаси муҳаррири ва блогер Даулетмурат Тажимуратов Telegram’даги «Makan.uz» канали орқали видеомурожаат йўллаб, видеомурожаатида фуқароларни жорий йилнинг 5 июл куни соат 17:00 да Қорақалпоғистон Республикасининг “озодлиги”ни сўраб Жўқорғи Кенгес биноси олдида митинг ўтказишга даъват қилгани маълум қилинганди.
Журналист Лола Қаллиханова «Makan.uz» канали асосчиси ва муаллифи ҳисобланади, у ҳам канал орқали видеомурожаат қилиб, халқни митингга чорлаган.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кремль Трампнинг Путиндан «жаҳли чиққани» ҳақидаги иддаоларга жавоб қайтарди
Жаҳон | 17:11
-
Зеленский оиласи 2024 йилда қанча даромад кўргани очиқланди
Жаҳон | 16:57
-
Марин Ле Пен 4 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Жаҳон | 16:48
-
БАА суди роҳиб қотиллигида гумон қилинган ўзбекистонликларни ўлимга ҳукм қилди – ОАВ
Жаҳон | 16:35
Мавзуга оид

07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади

10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси

12:31 / 01.07.2024
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

08:27 / 20.06.2024