Иқтисодиёт | 07:42 / 16.08.2025
2412
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонни ривожлантириш дастурига 200 миллион доллар жалб қилинади

Қорақалпоғистон Республикасини 2035 йилгача ривожлантириш бўйича стратегия 5 йиллик батафсил дастур асосида амалга оширилади.

«Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Қуйидагилар 2025–2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:

- ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини ўртача 6–6,5 фоизга етказиш;

- саноат ишлаб чиқариши ҳажмини 5–6 фоизга етказиш;

- бозор хизматлари ҳажмини 15–17 фоизга етказиш.

Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикасини 2035 йилгача ривожлантириш бўйича стратегия 5 йиллик батафсил дастур асосида амалга оширилади.

Дастурни молиялаштириш учун натижага асосланган молиялаштириш тизими (PforR) бўйича 150–200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий маблағлар жалб қилинади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид