Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назорат органлари раҳбарларига яна бир ваколат берилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарори қуйидаги мазмундаги 10-1-банд билан тўлдирилади:
«10-1. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик жамияти билан келишган ҳолда ихтиёрларида бўлган транспорт воситалари, шунингдек бошқа техника, агрегат ва ускуналар учун ёқилғи маҳсулотларини сарфлаш ва йиллик йўл босиш меъёрлари ҳамда тартибини тасдиқлаш ваколати берилсин.».
Манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиради.
Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, бош прокурор О.Б. Муродов ва ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклатилади.
Мавзуга оид
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025
Дала четларидан фойдаланган фермерларга солиқ имтиёзлари берилади
14:39 / 22.10.2025