Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда бир ойдан сўнг Twitter блокланиши мумкин
Россияда 10 мартдан Twitter тармоғининг ишлаш фаолияти тезлиги секинлаштирилганди.
Фото: Ведомости
Агарда тақиқланган ахборот ўчирилмайдиган бўлса, Россияда Twitter ижтимоий тармоғи бир ойдан сўнг блокланиши мумкин. Бу ҳақда Роскомнадзор раҳбари ўринбосари Вадим Субботин маълум қилди.
«Биз бир ойни белгиладик ва Twitter компаниясининг тақиқланган ахборотни ўчириш масаласи бўйича реакциясини кузатамиз. Шундан кейин, ижтимоий тармоқ маъмуриятининг ҳаракатидан келиб чиқиб тегишли қарор қабул қилинади», — деди у.
Россияда 10 мартдан Twitter тармоғининг ишлаш фаолияти тезлиги секинлаштирилганди.
Роскомнадзор баёнотида маълум қилинишича, бундай қарор Twitter’нинг Россия қонунчилиги талабларини бажармагани ва тақиқланган контентни ўчирмагани сабаб қабул қилинган.
Регуляторнинг хабарига кўра, Twitter Роскомнадзор ўчиришни талаб қилган 3168та тақиқланган маълумотни, шу жумладан, 2569та «вояга етмаганларни ўзини ўзи ўлдиришга чақирувчи», 450та болалар порнографияси бор, 149та гиёҳванд моддалар ҳақидаги маълумотни ўчириб ташламаган.
Мавзуга оид
19:15 / 14.12.2025
Twitter номи қафасдан чиқяпти
14:54 / 22.03.2025
Собиқ Twitter логотипи кимошди савдосида қарийб 35 минг долларга сотилди
18:16 / 13.02.2025
Илон Маскнинг ижтимоий тармоғи Трампга 10 млн доллар тўлаб беради
23:47 / 14.08.2024