Илон Маскнинг ижтимоий тармоғи Трампга 10 млн доллар тўлаб беради
2021 йилда Капитолийда юз берган тартибсизликлардан кейин Доналд Трампнинг Twitter (ҳозирда Х) аккаунти блокланган эди. Шундан сўнг Трамп ижтимоий тармоқ устидан судга даъво аризасини киритган. Компания мазкур даъвони ҳал этиш учун 10 млн доллар тўлайдиган бўлди.

Фото: The New York Times
Миллиардер Илон Маскка тегишли Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғи АҚШ президенти ўз аккаунти блокланганидан кейин киритган даъвони ҳал этиш мақсадида Доналд Трампга қарийб 10 миллион доллар тўлашга рози бўлди. Бу ҳақда The Wall Street Journal ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Даъво аризаси 2021 йилда Twitterʼга ва компаниянинг ўша вақтдаги директори Жек Дорсига қарши илгари сурилган эди.
Нашр суҳбатдошларининг маълумотларига кўра, Трамп жамоаси АҚШ раҳбарининг Маск билан яқин муносабатда экани ва бизнесмен унинг сайловолди кампаниясига 250 миллион доллар сарфлагани сабаб суд жараёнини тўхтатиш вариантини ҳам кўриб чиққан.
2021 йил январда Facebook, Instagram ва Twitter Доналд Трампнинг аккаунтларини АҚШ президентлиги сайловлари натижасидан норози бўлган тарафдорлари Конгресс биносига бостириб кирганидан кейин блоклаган эди. Ижтимоий тармоқлар раҳбарларига кўра, Трамп постлари орқали тартибсизлик иштирокчиларини қўллаб-қувватлаган. 2022 йил ноябрда Twitterʼнинг эгасига айланган Маск Трампнинг аккаунтини блокдан чиқарганди.
Меta компанияси 2025 йил январ охирларида 2021 йилдаги даъвони ҳал этиш учун Трампга 25 миллион доллар тўлашга рози бўлганди. The New York Timesʼга кўра, 22 миллион доллар Трампнинг президент кутубхонасини молиялаштиришга, қолган 3 миллион доллар эса суд жараёнлари компенсацияси учун йўналтирилади.
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда терроризмда гумонланиб ҳибсга олинганлар сони 655 фоизга ошди
Жаҳон | 18:19
-
Таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари ҳам давлат тилидан имтиҳон топширади
Ўзбекистон | 18:01
-
Таклифи инобатга олинмаган либераллар, нормани қатъий ҳимоя қилган ташаббускорлар – қонунчилик палатаси ялпи мажлиси қандай ўтди?
Ўзбекистон | 18:00
-
Еврокомиссия Apple ва Meta’ни 700 млн евро жаримага тортди
Жаҳон | 17:55
Мавзуга оид

10:32
Маск Tesla савдолари пасайгани туфайли DOGE'даги фаолиятини қисқартиради

14:42 / 22.04.2025
Маскнинг АҚШ ҳукуматидаги таъсири тобора камайиб бормоқда

23:25 / 13.04.2025
NYT: Маск департаменти АҚШ бюджети харажатларини қисқартиришдаги ўз муваффақиятини ошириб кўрсатмоқда

18:10 / 11.04.2025