Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда талабалар 28 декабрда таътилга чиқади
Ўзбекистонда талаба ва ўқувчилар қачондан қишки таътилга чиқиши маълум қилинди.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда талаба ва ўқувчилар (лицей ва коллежлар ўқувчилари) учун қишки таътил 28 декабрдан бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, таътил 2022 йилнинг 10 январигача давом этади. Дарс жараёнлари 11 январдан бошланади.
Бундан аввалроқ Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан бошланиши ҳақида хабар қилганди. Таътил 14 календарь куни, яъни 10 январгача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways талабаларга 50 фоизлик чегирма эълон қилган. Ушбу чегирма 28 декабрдан 10 январгача амал қилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» 31 декабрдан 2022 йилнинг 4 январгача олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ махсус таълим муассасалари талабаларига чиптанинг тариф қисмидан 15 фоиз миқдорида чегирма беради.
Мавзуга оид
21:12 / 03.04.2026
Ўзбекистон хорижий талабаларни кўпроқ жалб этмоқчи
19:02 / 06.03.2026
Жазо ўтаётган аёлларга олийгоҳларда ўқиш имконияти яратилади
14:33 / 27.02.2026
Таълим масканими ёки диплом фабрикаси: олий таълимда бугун стандартлар қандай?
22:01 / 25.02.2026