Андижондаги ҳайвонот боғида шер қоровул ўлимига сабаб бўлди
Андижон шаҳри ва Хўжаобод тумани чегарасига жойлашган «Ҳайвонот боғи»да мудҳиш воқеа рўй берди, деб хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.
Бахтсиз ҳодиса туфайли Хўжаобод тумани Хидирша МФЙ ҳудудида жойлашган, «Усмонобод файзи» масъулияти чекланган жамиятига қарашли «Ҳайвонот боғи» да қоровул бўлиб ишлаган, Хўжаобод тумани Кўприкбоши МФЙ яшовчи 45 ёшли Ҳ.А. ҳаётдан кўз юмган.
2018 йил 30 декабрь куни соат 20:50лар чамасида қоровул қафасда сақланаётган «Симба» лақабли шерга емиш бераётган чоғида ҳайвон унинг чап оёғининг сон қисмидан тишлаб, кучли тан жароҳати етказган. Оқибатда Ҳ.А вафот этган.
Тез орада тегишли идоралар томонидан воқеанинг барча тафсилотлари берилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
22:45 / 19.11.2024
Маданий мерос агентлиги Андижондаги Бобур ҳайкалини кўчириш бўйича тарқалган хабарларга муносабат билдирди
10:40 / 19.11.2024
Андижонда Бобур ҳайкалини кўчириб, ўрнига савдо мажмуаси, кўнгилочар марказлар қуриш режалаштирилмоқда
21:10 / 18.11.2024
Андижонда 1800 гектар ернинг тоифаси ўзгартирилиб, ишлаб чиқариш мажмуалари қурилади
11:09 / 08.11.2024