Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Назарбоевнинг Путин ва Зеленский ҳақидаги баёнотини рад этиб чиқди
Фото: Валерий Шарифулин/ТАСС
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ҳамда Владимир Зеленский ўртасида республикада музокаралар ўтказилиши бўйича расмий таклифномалар юбормаган. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди 18 ноябрь куни журналистларга берган баёнотида айтиб ўтди.
Унинг аниқлик киритишича, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев томонидан илгари сурилган ташаббус экспертлар даражасидаги мунозараларни ўз ичига олади. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
«Йўқ, расмий ҳужжатлар бўлмаган», - деди Тлеуберди ТИВ Россия ва Украина президентларининг Қозоғистонда бўлиб ўтиши мумкин бўлган учрашуви борасида ҳужжатлар юборгани ҳақидаги саволга жавоб қайтариб.
«Сиз тушунишингиз керакки, Элбоши (Нурсултон Назарбоев) бу ҳақда «Астана клуби»да гапирди, «Астана клуби» эса бу шунчаки муҳокама қилинадиган мавзу эканлигини англатади. Яъни, бу расмий таклиф ёки расмий позиция эмас», - дея тушунтирди вазир.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев Россия президенти Владимир Путин ва Украина раҳбари Владимир Зеленский ўртасида учрашув ўтказишни таклиф қилгани ҳақида айтганди.
Унинг сўзларига кўра, Украина президенти бунга рози бўлган, Россия раҳбари эса кўнмаган.
«Мен жаноб Зеленский билан учрашдим ва уни эшитдим. Куни кеча Путин билан гаплашдим. Менимча, Россия ва Украина президентларининг алоҳида учрашувини ташкиллаштириш керак. Фақат шундагина муаммога ечим топса бўлади. Сабаби, бу бошқа давлатлар билан эмас, балки икки давлат ўртасида ҳал қилиниши керак. Улар бошқа бир сабабга кўра аралашмоқда. Мен шунчаки юзма-юз учрашиш имконияти ҳақида гапирдим», - дея Назарбоевнинг сўзларини келтирган Zakon.kz.
Мавзуга оид
20:04 / 29.12.2025
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг хорижга чиқишини чеклаш таклиф этилди
17:44 / 02.10.2025
Telegram Қозоғистонда офисини очди
10:00 / 30.09.2025
Бахтиёр Саидов Қозоғистоннинг янги ташқи ишлар вазирини табриклади
23:09 / 29.09.2025