Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё ва Жиззахда ЙҲХ патрул автомобиллари пиёдаларни уриб юборди. Бир киши вафот этди
31 декабр тонгида 38 ёшли аёл Гулистон шаҳар бозори яқинида йўлнинг пиёдалар учун мўлжалланмаган қисмидан кесиб ўтаётганда ЙҲХ ходими Lacetti русумли хизмат машинасида уриб юборган. Аёл вафот этган. Шу куни Жиззах вилояти Зарбдор туманида яна бир ИИБ ходими эътиборсизлиги оқибатида хизмат автомобилида пиёдани уриб юбориб, унинг жароҳат олишига сабабчи бўлган.
31 декабр куни тонгги 6:20 ларда Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, вилоят ЙҲХБга эрталабки йўриқномага кетаётган 37 ёшли ЙҲХБ (йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси) ходими ўзига бириктирилган Lacetti русумли, 20 743 VSF давлат рақамли хизмат машинасида йўлни кесиб ўтаётган аёлни уриб юборган.
Манбанинг айтишича, 1987 йилда туғилган пиёда йўлнинг пиёдалар учун белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган бўлган. У ЙТҲни содир этган ходим томонидан клиник ўлим ҳолатида шифохонага олиб борилган. Унга оғир бош мия очиқ жароҳати, мия лат ейиши оғир даражаси, чап чакка суяги синиши, ўнг болдир пастки қисмининг парчаланиб синиши ташхиси қўйилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у вафот этган.
Kun.uz манбасига кўра, бошқа бир ҳолатда Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида ҳам ички ишлар ходими хизмат автомобилида пиёдани уриб юборган.
31 декабр куни соат 20:50 ларда Зарбдор тумани ИИБ Йўл харакат хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори майор С.Б. вилоят ИИБ ЙҲХБга тегишли Nexia-3 русумли, 25 518 VSF рақамли автомобилда йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. 1980 йилда туғилган пиёда Ж.Б. “бош мия чайқалиши, юмшоқ тўқималарининг лат ейиши” ташхиси билан касалхонага ётқизилган.
Манбанинг айтишича, пиёда касалхонанинг жонлантириш бўлимида қолмоқда.
Мавзуга оид
21:12 / 29.03.2026
Тошкентда бирданига 8 та автомобил иштирокида тўқнашув содир бўлди
15:34 / 21.03.2026
Йўл қоидабузарликларини қайд этиш тартиби ўзгаради
15:10 / 13.03.2026
Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифатидан норозилик кўп – президент
18:01 / 04.03.2026