Жамият | 23:20 / 16.07.2018
8525
3 дақиқада ўқилади

Вақф қилинган китоблар Фарғонадаги масжидларга етказилди

14 июль куни «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида Фарғона вилоятининг Қува туманидаги 8 та масжидга ва Риштон туманидаги 9 та масжидга жами ҳисобда 26 млн сўмлик 42 турдаги 750 та китоб етказиб берилди. Бу ҳақда «Вақф» хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати хабар бермоқда

Фото: vaqf.uz

Масжидларнинг ҳар бирига Ўзбекистонда нашр этилган «Муаллими соний» китоби уч донадан, «Бир виждон уйғонур», «Мен ҳам намоз ўқийман», «Одам ато ва Момо ҳаво», «Ҳазрати Нуҳнинг кемаси ва тўфон воқеаси» китоблари икки донадан, «Қуръони карим», шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб, «Одоблар хазинаси» тўплами, «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ Муҳаммад Cодиқ», «Амаллар ниятга боғлиқ», «Бозор ва унга боғлиқ масалалар» «Дин насиҳатдир», «Енгил амаллар», «Зикр аҳлидан сўранг» китобининг 2, 5, 7-қисмлари, «Олтин силсила» 2, 3, 5, 6-жузлари, «Ҳалол очиқ - ойдиндир, ҳаром - очиқ ойдин», «Мўминнинг меърожи», «Бозор ва унга боғлиқ масалалар», «Дин насиҳатдир», «Исроф», «Қарз ва унга боғлиқ масалалар», «Соғлом бола», «Тасаввуф ҳақида тасаввурлар», «Зуҳд ва ҳаё» ва «Очиқ хат» китоблари бир донадан вақф мулки қилиб берилди.

Фото: vaqf.uz
Фото: vaqf.uz

Бундан ташқари, «Ўкинма», «Иҳё улумиддин», «Қарз», «Ғийбат ўзи нима?», «Қуръон қалблар шифоси», «Нурул басар», «Дунё ва дин одоби» «Бир виждон уйғонур» каби китоблар ҳам масжидларга тақдим этилди.

Фото: vaqf.uz

Эслатиб ўтамиз, йиғилган маблағлар эвазига Ўзбекистондаги барча масжидларга Қуръони карим ва шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб диний-маърифий китоблар етказиб бериш ҳамда намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида масжидларда бепул онлайн кутубхона ташкил этиш режалаштирилган.

Фото: vaqf.uz

Сўмда пул ўтказиш учун пластик рақами (исталган миқдорда, чекловлар йўқ):
8600 3104 5763 1232 (Бакиев Ҳаким номида)

Мурожаат учун телефон:

+998974490456 (Темурбек)
+998909074554 (Шавкатбек)

Мавзуга оид