Ўзбекистон | 17:17 / 07.03.2019
15862
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида мунтазам автобус йўналишлари очилади

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида мунтазам автобус йўналишлари очилади. Бу ҳақда транспорт-логистика соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича хорижий давлатлар билан музокаралар ўтказишга оид тадбирлар режасида айтилади.

Хусусан, Туркманистон томони билан миллий ташувчилар ҳайдовчилари учун кўп марталик визалар олиш жараёнини соддалаштириш бўйича музокаралар ўтказилади.

Шунингдек, икки мамлакат ўртасида мунтазам автобус йўналишларини очиш масаласи ҳам кўриб чиқилади.

Амалга ошириш муддати - 2019 йил 1 май. Масъуллар - ТИВ, Транспорт вазирлиги.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид