18:45 / 05.12.2020
5164

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ёшлар паради ўтказилди

Бугун, 5 декабрь куни Тошкент шаҳрида ёшлар паради бўлиб ўтди.

«Тошкент ёшларни севади» номли ёшлар ойлиги доирасида ташкил этилган тадбирда Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва ички ишлар ходимларидан иборат гуруҳ қатнашди.

Парадда иштирок этган минг нафардан зиёд ёшлар учун оркестр чиқишлари, хизмат ҳайвонлари, жанговар машиналар намойиш қилинди.

ДХХ чегара қўшинлари масъул ходими Аҳрор Тошпўлатов Kun.uz мухбирига берган интервьюсида параднинг мақсади ҳақида гапирди.

«Парад аҳоли, хусусан ёшларга яхши кайфият бағишлади. Мамлакатмизни 62 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил этаётган бир шароитда уларга бўлган эътибор, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун қилинаётган бу тадбирлар ижобий самара беради. Ёшларни ҳарбий техникалар, хизмат ҳайвонларига бўлган яхши муносабатини кўриб биз ҳам хурсанд бўлдик»,-деди у.

Параднинг иккинчи қисмида ёшлар учун концерт дастури тақдим этилди.

Top