Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020 йилда 20 нафар бола сувга чўкиб ҳалок бўлгани маълум қилинди
2020 йилда 20 нафар вояга етмаган шахс сувга чўкиб ҳалок бўлган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати ходими Самандар Ҳикматуллаев 18 июнь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Иллюстратив фото
«Кунлар исиб, сув ҳавзаларига нисбатан эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Ана шундай вақтларда кичик эътиборсизлик ва лоқайдлик кўплаб кўнгилсиз ҳодисаларни келтириб чиқармоқда.
Жорий йилда 64 нафар фуқаро сувда чўкиб, ҳалок бўлган. Энг ачинарлиси, уларнинг 20 нафардан ортиғини вояга етмаган шахслар ташкил этмоқда. Шундан 5 нафари 5 ёшгача, 8 нафари 14 ёшгача, 7 нафари 18 ёшгача бўлган болалардир.
Шу муносабат билан Сиз азиз ота-оналардан фарзандларингизни қаровсиз қолдирмаслик ҳамда уларнинг бўш вақтларини унумли ўтказишда фаоллик кўрсатишингизни сўраб қоламиз», дея Самандар Ҳикматуллаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
11:55 / 25.05.2026
Тошкент вилоятида тоғда жароҳатланган сайёҳ қутқарилди
15:09 / 24.05.2026
Қашқадарёда ФВВ ходими дарёга тушиб кетган болани қутқариб қолди
22:04 / 23.05.2026
Пискентда дарё ўртасида қолиб кетган фуқаро қутқарилди
08:46 / 18.05.2026