Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, воқеа 16 май куни соат 19:45 атрофида содир бўлган. Қамчиқ махсус қутқарув бошқармасига тоғда адашиб қолган фуқаролар ҳақида хабар келиб тушган.
Шундан сўнг қутқарувчилар зудлик билан ҳудудга етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Натижада адашиб қолган 7 нафар фуқаро топилиб, соғ-саломат хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган.
Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Қамчиқда тоғда адашган 7 нафар фуқаро қутқариб қолинди
13:46 / 18.05.20262 6701 мин
Қамчиқ довонида тоғга сайр қилиш учун чиққан 7 нафар фуқаро йўлдан адашиб, тоғдан туша олмай қолди. Ҳодиса жойига етиб борган ФВВ қутқарувчилари уларни топиб, хавфсиз ҳудудга олиб чиққан.















