Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда уриб туширилган ақлли ракеталарни ўрганиш бошланди - Москва
Россия қуролли кучлари Бош штаби ғарб давлатлари томонидан Сурия ҳудудига қарата 14 апрель куни учирилган қанотли ракеталар бўлакларини кўрсатди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, гап «Томагавк» денгизда жойлаштирилувчи ракеталар, шунингдек Буюк Британия ва Франция томонидан учирилган SCALP ва Storm Shadow авиация техникасида жойлаштириладиган қанотли ракеталар бўлаклари ҳақида кетяпти.
Бош штабнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасидаги мутахассиси Сергей Безногих сўзларига кўра, ракеталар ва уларнинг қисмлари ҳолати уларга ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари таъсир кўрсатганини билдиради. Унинг аниқлик киритишича, уларнинг ташқи қопламасида оловли таъсирдан дарак берувчи зарбалар элементи бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамзон Қодиров Суриядаги вазиятни Чеченистон воқеалари билан тенглаштирганди.
Мавзуга оид
07:55 / 09.05.2026
Украина Москвадаги парад пайтида Қизил майдонга зарба бермайди
07:43 / 09.05.2026
Трамп Россия ва Украина ўртасида уч кунлик сулҳни эълон қилди
07:18 / 09.05.2026
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
08:33 / 08.05.2026