Авто | 17:00 / 13.02.2026
2931
4 дақиқада ўқилади

Chery ривожлантиришни давом эттиради: Европадаги йирик лойиҳалардан то Ўзбекистондаги янги ишлаб чиқариш қувватларигача

Chery 2026 йилни рекордлар ва экспорт ҳажмининг ўсиши билан бошламоқда.

2026 йил глобал майдонда Chery учун катта муваффақиятлар билан бошланди. Компания Хитой автомобил ишлаб чиқарувчилари орасида 20 йилдан ортиқроқ вақт давомида етакчи экспортчилардан бири ва у бу мақомни мустаҳкамлаб келмоқда. Январ ойи якунларига кўра, бренднинг жаҳон бозоридаги сотувлари 200 мингтадан ортиқ автомобилни ташкил этди, экспорт йўналиши эса 48,1 фоизга ўсиб, 119 605 донани ташкил қилди. Кетма-кет тўққизинчи ой Chery’нинг хорижга етказиб бериш ҳажми ойига 100 мингдан ортиқ автомобилни ташкил этмоқда. Ўз ўрнида бу бутун дунё бўйлаб бренд сифатига бўлган юқори талаб ва ишончдан далолат беради.

Сотувларнинг жадал ўсиши фонида Chery барча стратегик муҳим минтақаларда, шу жумладан, Европанинг талаб юқори бўлган бозорларида ўз иштирокини фаоллаштирмоқда. 2025 йилда бренднинг Буюк Британия ва Европа Иттифоқи мамлакатларидаги сотувлари 240 фоизга ошди. Фаолият географияси эса Европанинг 15 та давлатигача кенгайди. Chery’нинг юқори сифат стандартлари экспертлар томонидан ҳам эътироф этилди: Британиянинг нуфузли Carwow нашри етти ўриндиқли Tiggo 8 кроссовери гибрид версиясини “2026 йил автомобили” деб топди. Айни шу моделнинг Ўзбекистонда 2026 йил январ ойида ишга туширилиши ҳам рамзий маънога эга. Tiggo 8 маҳаллий автоихлосмандларга илғор технологиялардан баҳраманд бўлиш имконини туҳфа қилди.

Chery’нинг глобал стратегияси фақат сотувлар билан чекланмайди — компания маҳаллий иқтисодиёт ва ижтимоий лойиҳаларни ривожлантиришга фаол сармоя киритмоқда. Хусусан, Chery Испаниядаги лойиҳасида маҳаллий EV MOTORS компанияси билан ҳамкорликда тарихий EBRO бренди қайта тикламоқда. Бу орқали 1000 дан ортиқ киши иш ўринларига эга бўлиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон бозорида 2022 йилдан бери тақдим этиб келинаётган Chery бренди қисқа вақт ичида чинaкам халқона ва оилавий брендга айланишга улгурди. Бу давр ичида бренднинг 30 000 дан ортиқ автомобиллари эгаларидан иборат катта жамоа шакллантирилди. Компаниянинг бозордаги асосий қадриятлари эса ҳар бир оила аъзосининг хавфсизлиги, автомобилларни маҳаллий иқлим шароитларига мослаштириш, қулайлик ва тежамкорликни таъминлайдиган гибрид технологияларни ривожлантириш бўлиб қолмоқда.

Маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш Ўзбекистон автомобиль саноати тарихида муҳим босқич бўлади. Компания ҳамкори ADM Jizzakh билан биргаликда Жиззах вилоятида тўлиқ циклли (CKD) заводни қуриш бўйича кенг кўламли лойиҳани амалга оширмоқда. 2027 йилга мўлжалланган бу лойиҳанинг ишга туширилиши соҳа технологик ривожланишини янги босқичга олиб чиқади.

Бугунги кунда Chery’нинг катта оиласи бутун дунё бўйлаб 18,7 миллиондан ортиқ мижозни қамраб олган. Компания янги авлод гибрид технологияларини 2026 йилда ривожланишнинг асосий драйвери сифатида кўради. Шунингдек, барқарор ва сифатли ўсишга эътибор қаратишда давом этади. Бу орқали ўз мижозларига, жумладан, Ўзбекистонга ҳам энг инновацион ва хавфсиз ечимларни таклиф этиш имконияти пайдо бўлади.

Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:

Доимий алоқа телефони: +998 71 276 55 55

Веб-сайт | Instagram | Telegram | Telegram-бот | Facebook | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид