Оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналарининг маданий мерос объекти бор кўчаларга кириши тақиқланди
Энди маданий мерос объектлари бор кўчаларга оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналари киритилмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг «Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларига маданий мерос объектларини муҳофаза қилишни кучайтиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарорига асосан тарихий-маданий мерос объектлари жойлашган кўчаларга оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналари қўйилмайди.
Моддий-маданий мерос кўчмас мулк объектлари ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни вақтинчалик тўплаш ва сақлаш жойлари бинолар фасадининг транспорт ҳамда пиёда транзит коммуникацияси кўринмайдиган зонасида ташкил этилади.
Бунда, чиқинди ташиш махсус автотранспорт воситаларининг мазкур объектларга шикаст етказмаслик чоралари кўрилади.
Мавзуга оид
07:30 / 21.09.2024
Тошкентда машинасини сотишни айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
11:00 / 07.07.2024
Тошкентда ўзганинг хонадонини мерос сифатида расмийлаштириб олган шахслар аниқланди
17:26 / 05.06.2024
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф илмий меросига бағишланган “Пешқадам карвони” лойиҳаси сарҳисоби бўлиб ўтди
14:23 / 02.06.2024