Карантин даврида пенсия ва нафақалар аҳоли уйига етказиб берилади
18 мартдан бошлаб, маҳалла фуқаролар йиғини биноларида аҳолини тўплаб пенсия тарқатмасдан, пенсия ва нафақа пуллари аҳоли уйларига етказиб берила бошланди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири АТ “Халқ банки“ маълумотига таянган ҳолда.
Жорий йил 18 мартдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодий тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVID-19 коронавирус пандемиясининг тарқалишини олдини олиш ва ундан ҳимояланиш бўйича тавсияларидан келиб чиқиб, маҳалла фуқаролар йиғини биноларида аҳолини тўплаб пенсия тарқатмасдан, пенсия ва нафақа пуллари аҳоли уйларига етказиб берила бошланди.
2020 йил 26 март ҳолатига 2 триллион 103,1 миллиард сўмлик ёки 98 фоиз пенсия маблағлари нақд пул шаклда тарқатиб берилди ва 405 мингга яқин пенсионерларга 252,8 миллиард сўм банк карталари орқали тўланди.
Таъкидланишича, кейинги апрель ойида ҳам пенсия ва нафақа пуллари барча фуқароларнинг яшаш уйларига нақд шаклда етказиб берилади.
Коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун Халқ банки қуйидаги тадбирларни амалга оширади:
- Халқ банки бош офисида штаб ташкил қилинди;
- Пенсия ва нафақа тўловлари учун Марказий банкдан стерилланган нақд пуллар олинади;
- Ҳар бир пенсия ва нафақа олувчига бериладиган нақд пуллар стериланган пакетларда тарқатилади;
- Пенсия ва нафақа пулларини фуқаролар уйларига етказиб бериш учун сайёр кассаларга қўшимча банк ходимлари жалб қилинади;
- Сайёр кассалар учун қўшимча махсус автомашиналар ажратилди;
- Барча сайёр кассалар ходимлари ва автомашина ҳайдовчилари тиббий ҳимоя маскаси ва қўлқоп, спиртли антисептик воситалар билан таъминланди.
Шу пайтга қадар, президент томонидан 2017 йил 13 мартда тасдиқланган қарорга асосан, 2017 йил 1 июлдан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларидаги 9 мингга яқин маҳалла, овул фуқаролар йиғинларида белгиланган жадвалларга мувофиқ ҳар ойда ўртача 3,0 миллион нафардан ортиқ пенсионерларга 2,0 триллион сўмдан зиёд пенсия ва нафақа маблағлари ҳар ойнинг 27 санасига қадар Халқ банки сайёр кассалари томонидан амалга ошириб келинмоқда эди.
Шу билан бирга, I-II гуруҳ ногиронлари ва мустақил ҳаракатланиш имкониятига эга бўлмаган 700 мингга яқин фуқароларга 500,0 миллиард сўмдан ортиқ пенсия ва нафақа тўловлари маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган графикка асосан биринчи навбатда улар яшайдиган жойларга етказиб берилмоқда.
Мавзуга оид
11:03 / 08.06.2024
Путин ишлаётган фуқароларга пенсия индексациясини қайтаришни таклиф қилди
21:54 / 01.05.2024
Энг кам пенсиялар минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди
21:59 / 27.11.2022
Хитойда коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
00:22 / 26.11.2022