Ўзбекистон | 11:42 / 01.06.2024
16409
1 дақиқада ўқилади

Бухорода янги тайинланган вилоят раҳбарлари тадбиркорларга ёрдам бериши шартлиги ҳақида огоҳлантирилди

Давлат раҳбари янги тайинланган вилоят раҳбарларини тадбиркорларга ёрдам бериб, Бухорони камбағаллик, ишсизлик ва жиноятдан холи ҳудудга айлантириш шартлиги ҳақида огоҳлантирди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилишда аҳоли даромадларини ошириш ва тадбиркорликка кўмаклашиш масалалари кўриб чиқилди.

Вилоятда бу ой 21,5 минг битирувчи меҳнат бозорига кириб келади. Уларни ва ишсиз, кам даромадли аҳолини иш ва даромад манбалари билан таъминлаш – стратегик вазифа.

Янги тайинланган вилоят раҳбарлари тадбиркорга ёрдам бериб, Бухорони камбағаллик, ишсизлик ва жиноятдан холи ҳудудга айлантириш шартлиги ҳақида огоҳлантирилди. 

Бухорода кичик бизнесга бу йили 5,9 триллион сўмга қўшимча яна 2,1 триллион сўм кредит ажратилиши эълон қилинди. Туризм ва сервис учун яна 100 миллион доллар алоҳида ажратилади.

Мавзуга оид