Чирчиқ дарёсининг 6 км қисмида дам олиш ҳудуди барпо этилади
Бухоро шаҳри чеккасида Бухоро давлат университети учун янги кампус қурилади. Хива шаҳридаги темирйўл вокзали ёнида йўл ўтказгич барпо этилади. Президентга ижтимоий ва иқтисодий лойиҳалар ҳақида ахборот берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 26 сентябр куни қурилиш, таълим, туризм ва саноат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Йиғилишда қайд қилинишича, Чирчиқ дарёсининг 6 километрга яқин қисмида дам олиш ҳудуди барпо этилади. Бунинг учун қирғоқлар тартибга келтирилиб, кўкаламзорлаштирилади. Меҳмонхона, соғломлаштириш ва кўнгилочар масканлар қурилади.
ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси 2025 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилади. Тақдимотда ушбу тадбирга тайёргарлик ҳамда режалар тўғрисида ахборот берилди. Хусусан, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида Самарқанд шаҳридаги маданий мерос объектларини асраш, улар бўйлаб саёҳатлар ва кўргазмалар ташкил этиш чоралари кўрилаётгани таъкидланди.
Бухоро шаҳрининг чеккасида Бухоро давлат университети учун янги кампус қуриш режалаштирилмоқда. 43 гектарда лойиҳалаштирилаётган мажмуада барча факултетлар, маъмурият, ётоқхоналар, лабораториялар, кутубхона, стадион, спорт зали ва амфитеатр жойлашади. Дарс ва амалиёт учун замонавий шароитлар яратилади. Ётоқхона ўрни 3 мингтадан 6 мингтага ошади. Бўш майдонларга дарахт экилиб, боғ барпо этилади.
Хива шаҳридаги темирйўл вокзали ёнида йўл ўтказгич барпо этиш мўлжалланмоқда. Лойиҳага кўра, 450 метрлик бу йўл транспортлар қатновини алоҳида ташкил этиш имконини беради, вокзал ва Ичан қалъа ўртасида пиёдалар хавфсиз ҳаракатланади.
Давлат раҳбари лойиҳаларни такомиллаштириш, амалдаги ишларнинг сифатини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Tesla акциялари хавотирли кўрсаткичгача пасайди
Жаҳон | 21:00
-
Ташқи қарз миқдори: халқаро тавсиялар ва жорий вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:44
-
Толиблар энди Россияда террорчи ташкилот деб ҳисобланмайди. Воқеалар ривожи
Жаҳон | 20:43
-
Хоразмда 7-синф ўқувчиси тунги клубда раққосалик қилаётгани аниқланди
Жамият | 20:42
Мавзуга оид

11:40 / 16.04.2025
Хитой Бухорода "ақлли" шаҳар инфратузилмасини яратишда қатнашади

07:34 / 16.04.2025
Хивада Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди

21:10 / 01.04.2025
Фуқароларнинг ҳужжатсиз уй-жойларга нисбатан ҳуқуқларини эътироф этиш бошланди

18:36 / 31.03.2025