Олий таълим муассасалари томонидан талабаларни қабул қилиш квоталари мустақил равишда белгиланади

Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Республикаси президенти “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси 2019 йил 1 мартга қадар:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда олий таълим муассасалари томонидан талабаларни қабул қилиш квоталарини иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг истиқболдаги эҳтиёжларини, шунингдек, муассасаларнинг кадрларни сифатли тайёрлашни ташкил этиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда белгилаш тартибини тасдиқлайди ва ушбу тартиб 2019/2020 йилдан татбиқ этилишини назарда тутади;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда хорижий дипломларнинг эквивалентлигини тасдиқлашдаги сунъий тўсиқларни бартараф этиш ва уларни тан олиш жараёнини оптималлаштириш бўйича таклифлар киритади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
Жаҳон | 23:59 / 03.05.2025
-
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат олиш талаби қўйилди
Иқтисодиёт | 23:20 / 03.05.2025
-
Энергетикада янги нархлар, хусусий ОТМга талаблар ва урушга ёлланган ўзбеклар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:51 / 03.05.2025
-
Швеция мигрантларга ватанига қайтиши учун 32 минг евро тўлайди
Жаҳон | 22:46 / 03.05.2025
Мавзуга оид

14:06 / 03.05.2025
Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик янада жадаллаштирилади

11:35 / 01.04.2025
Божхона органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари белгиланди

14:02 / 16.11.2024
Президент 9 нафар сенаторни тайинлади

12:32 / 22.10.2024