Ўзбекистон | 08:48 / 24.12.2025
3888
2 дақиқада ўқилади

Сертификатлашда енгиллик: 2026 йилдан айрим мажбурий талаблар бекор қилинади

2026 йил 1 январдан мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва сертификатлаш жараёнларига оид бир қатор мажбурий талаблар бекор қилиниб, маҳсулотларни сертификатлашда ортиқча тўсиқларни қисқартириш кўзда тутилмоқда.

Тегишли фармонга мувофиқ, 2026 йил 1 январдан сертификатлаш соҳасида айрим мажбурий тартиб-таомиллар бекор қилинади. Хусусан, мувофиқлик сертификатини расмийлаштиришда ҳужжатларни мажбурий тарзда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси текширувидан ўтказиш амалиёти тугатилади.

Шунингдек, сертификатлаш органларида белгиланган тартибда даврий баҳолаш ўтказмасдан туриб Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан уларни электрон тизимдан узиб қўйиш тартиби ҳам бекор қилинади.

Бундан ташқари, мувофиқлик сертификати беришни рад этиш тўғрисидаги қарор мавжуд бўлмаган ҳолларда, шунингдек, хорижий давлатлар маълумотлари асосида маҳсулотларни сертификатлаш жараёнига чеклов ва тақиқ ўрнатиш амалиётига ҳам барҳам берилиши белгиланган.

Фармонда ташқи савдога оид нотариф тартиботларни белгилашда ҳам шаффоф механизм жорий этилиши қайд этилган: 2026 йил 1 майдан тақиқ ва чекловлар реестри юритилиб, улар “Ягона дарча” божхона ахборот тизимида камида 3 ой олдин эълон қилиниши, хизматлар учун йиғимлар миқдори ва калкуляцияси ҳам шу тизимда очиқ кўрсатилиши назарда тутилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид