Жаҳон | 14:20 / 04.04.2018
4613
2 дақиқада ўқилади

ФХХ ўтган йил Россияда 29 терактдан 25тасининг олдини олди

Фото: РИА "Новости"

2017 йилда Россияда йигирма бешта терактнинг олди олинди, тўрт террорчи буни содир этишнинг уддасидан чиққан. Бу ҳақда РФ Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников маълум қилди.

"Фақатгина ўтган йили Россияда 25та терактнинг олди олинди, тўрттаси содир бўлди", - дея айтиб ўтди у Халқаро хавфсизлик бўйича Москва конференциясида.

Россия ФХХ ИШИД ва “Ал-Қоида” бир тузилмага бирлашиши мумкинлигини истисно этмаяпти. "ИШИД ва “Ал-Қоида” янгиланган террорчилик тармоғи кўринишида бирлашиши мумкин", - дея айтиб ўтган Бортников.

Шунингдек унинг сўзларига кўра, рус махсус хизматлари АҚШ ва Туркиядан олинган маълумотлар туфайли янги йил байрамларида иккита терактнинг олдини олишга муваффақ бўлган. 

"Яхши биласизки, ўтган йили АҚШ Россияни Санкт-Петербургда янги йил байрамлари пайтида теракт содир этишга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида ўз вақтида огоҳлантирди. Ўшанда турк ҳамкорлардан олинган маълумот туфайли яна бир ҳужумнинг олди олинганди", - деган у.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид