Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Магистратурага кириш имтиҳонлари бир кунда ўтказилади
Бугун, 26 август куни, АОКА штабида Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги вакиллари иштирокида брифинг ўтказилди. Унда вазирлик ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев магистратура имтиҳонлари ҳақида маълумот берди.
Фото : KUN.UZ
“Ҳозирги кундаги пандемия ҳолати, коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ҳамда абитуриентлар учун қулайликлар яратиш мақсадида 2020/2021 ўқув йили учун абитуриент магистратурага кириш имтиҳонларини бир кунда топширади.
2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун рухсатнома жорий этилмайди. Абитуриентлар ўзларининг шахсий кабинетларига электрон тизим орқали кириб, имтиҳонлар ўтказиладиган жой ва муддат тўғрисида ахборот олиши мумкин бўлади. Абитуриентлардан кириш имтиҳонларига паспорт билан келиш талаб этилади. Илмий-педагогик лаёқатни текшириш тестлари бу абитуриентларнинг фикрлаш қобилияти, зеҳни ва шу каби лаёқатини аниқлаш учун жорий этилади”, - деди Бабашев.
Мавзуга оид
13:01 / 09.01.2026
Давлат стипендияларини тайинлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди
18:52 / 15.11.2025
"Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади
17:56 / 31.10.2025
Ўзбекистонда IELTS имтиҳонини қандай топшириш мумкин: тажриба, нархлар, тайёргарлик ва у нима учун керак?
19:01 / 27.09.2025