Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси ва Сурхондарё вилояти ҳокими коронавирусдан даволанаётгани маълум бўлди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов коронавирусга чалинган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, 73 ёшли Муса Ерниязов Нукус шаҳрида, 50 ёшли Тўра Боболов эса Тошкент шаҳрида даволанмоқда. Уларнинг ҳолати барқарор деб баҳоланмоқда.
Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигидаги бир гуруҳ соҳа вакиллари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрган.
Ташриф давомида хорижлик ва маҳаллий мутахассислар ва олимлар иштирокида видеоконференция ташкил этилган. Унда бир нечта масалалар қаторида Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг ҳолати ҳам таҳлил қилинган.
Видеоконференцияда хорижлик мутахассислардан Европа анестезия ва интенсив терапия жамиятининг президенти, Франкфурт университети клиникасидаги Анестезия, интенсив терапия ва касалликларни даволаш клиникаси директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Кай Захаровский, Франкфурт университети клиникасининг анестезиология, интенсив терапия ва шошилинч тиббиёт йўналишидаги мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Хольгер Неб иштирок этган.
«Коронавирус билан касалланган беморларни самарали даволаш усулларни ишлаб чиққан Германиянинг етакчи тиббиёт мутахассислари аҳволи оғир беморларни самарали даволаш бўйича зарур тавсияларни бердилар, натижада даво-муолажаларини коррекция қилишга эришилди», – дейилади ССВ хабарида.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия АҚШдан музлатилган активлари ҳисобидан Boeing самолётларини сотишни сўради — Bloomberg
Жаҳон | 19:24
-
NYT: АҚШ 30 га яқин дипломатик миссияларини ёпишни режалаштирмоқда
Жаҳон | 19:10
-
Texnomart ва EТТБ: тараққиёт ва трансформациянинг янги уфқлари
Жамият | 19:00
-
Билл Гейтс сунъий интеллект баъзи касб эгаларини ишсиз қолдиришини башорат қилди
Жаҳон | 18:39
Мавзуга оид

18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди

11:28 / 22.07.2024
Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?

17:25 / 20.07.2024
Дунё бўйлаб вабо тарқалиш хавфи жуда юқори баҳоланмоқда

19:59 / 09.07.2024