Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хонадонда газ портлаши оқибатида 12 ёшли бола ҳалок бўлди
Тўрақўрғон туманидаги хонадонлардан бирида газ портлаши оқибатида бир бола ҳалок бўлган.
Тўрақўрғон туман ҳокимлиги aхборот хизматининг хабар беришича, 23 июнь куни Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Соҳилобод маҳалласи «Ниёзбоев» кўчасидаги хонадонда ёнғин содир бўлди.
Аниқланишича, ёнғин оқибатида 2009 йилда туғилган A.M. воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, яшаш уйининг анчагина қисми ва уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланди.
Дастлабки суриштирувлар натижасига кўра, хонадон эгалари суюлтирилган баллонли газдан фойдаланиш қоидаларига умуман риоя этмаган. Уй ертўласидан ошхона сифатида фойдаланилган бўлиб, у ерда мўри ёки ҳаво алмаштиргич мосламаси бўлмаган.
Мавзуга оид
16:19 / 25.07.2025
Саратовдаги кўп қаватли уйда газ портлади. Қурбонлар бор
11:57 / 15.07.2025
“Меҳнатларим ҳавога учяпти” — Тўрақўрғонда боғ яратган тадбиркорнинг ери олиб қўйиляпти
20:44 / 03.07.2025
Ерости газ қувури сабаб хонадон портлаб кетди. Зарар қоплаб бериладими?
12:02 / 11.05.2025