Жаҳон | 16:00 / 14.04.2019
162101
5 дақиқада ўқилади

Марказий Осиёнинг йўқолиб бораётган 10 турдаги жонзоти

Биз атроф-муҳитда жонзотлар билан яшашга кўникиб, улар доим одамлар билан бирга яшайди, дея янглиш фикр юритамиз. 

2014 йили Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармаси эълон қилган ҳисоботда баён қилинишича, 1970 йилдан буён Ер юзида ёввойи ҳайвонлар сони икки баравар камайди. 

Kaktakto портали Марказий Осиё ҳудудида ана шундан йўқ бўлиб кетиш хавфига юз тутган 10 турдаги жонзотлар рўйхатини шакллантириб, эълон қилди. 

Бухоро кийиги

Фото:isweet.com.ru

1999 йилдаёқ Бухоро кийиклари сони 400 бошдан камайгани қайд этилган. Уларнинг кўпи Тожикистонда давом этган фуқаролик уруши пайти ҳалок бўлди. Айни пайтда Тожикистон қўриқхонасида сақланаётган ноёб кийиклар 850 бошга етди, бироқ Зарафшон қўриқхонасида улар бор-йўғи 40 бошни ташкил этади. 

Жайрон

Фото: elementy.ru

Тезчопар кийиклар оиласига мансуб жайрон асосан Туркманистон ва Қозоғистон ҳудудларида учрайди. Унинг шохи ва гўшти учун жайронни овлашади. Ўтган асрнинг 80-йиллари Копеттоғ майдонларида жайронларни кўпайтириш ва насл олиш бўйича илмий ишлар амалга оширилган. Аммо қўриқхонада сақланиб қолган жайронлар сони 200 бошдан ошмайди. 

Чиройли тувалоқ

Фото: Tengrinews.kz

Қичқириқ қуш номи билан маҳаллий аҳолига яхши таниш бўлган тувалоқлардан бири —  Чиройли тувалоқ ҳам йўқ бўлиб кетиши мумкин. Қуш Қозоғистонда «Қизил китоб»  рўйхатига киритилган бўлса-да, бой араб шайхларига лочин билан тувалоқларни овлашга рухсат берилади.

Олтин бургут

Фото: nashzeleniymir.ru

Беркут ёхуд Олтин бургут Марказий Осиёда кенг тарқалган қирғийларнинг энг чиройли ва кенг қанотлиси ҳисобланади. У аҳоли яшаш пунктларидан қочади, ҳаловатда яшашни истайдиган Олтин бургут ташқи таъсирга ўта сезувчан, шаҳар атрофида ҳам қўним топмайди.

Браконьерлар ва урбанизациянинг салбий таъсиридан ташқи, беркутнинг йўқ бўлиб кетишига пестицидлар ҳам таъсир қилади. Кемирувчилар билан озиқланувчи қирғий қуш танаси овқатдан заҳарланиши кўпаймоқда.

Манус

Фото: Википедия

Мушуксимонлар оиласига мансуб мануслар ноодатий думалоқ кўз ва қалин мўйнаси билан ажралиб туради. Жанубий Кавказорти ҳудудлардан Эронгача бўлган ерларда кўп учрайдиган манус Марказий Осиёда йўқ бўлиб кетиши мумкин.

Овчиларнинг «саъй-ҳаракати» билан манус камайди, шунингдек, унинг асосий озуқаси бўлмиш суғур ва кемирувчилар ҳам табиатда камайган.

 Қоракал

Фото: prohvost.club

Дала силовсини номи билан машҳур қоракал, аслида ҳам, силовсинларга мансуб ҳисобланади. Пума каби нигоҳ билан чопқир ҳайвоннинг сони Марказий Осиёда кўп эмас.

Манғишлоқ ҳудудида 300га яқин қоракал яшайди.

Қулон

Фото: Википедия

Шимолий ЕвроОсиёда сақланиб қолган ягона туёқсиз жуфт оёқлиларнинг вакили қулон ҳам ёввойи табиатда камайиб бормоқда. Хонакилашган отдан кичикроқ қулонлар соатига 70 кмгача тезликда масофани босиб ўтади. У жуда тезкор ва ўртача 50 км тезликда чопади. Марказий Осиёнинг ястанган даштларида улар эркин яшайди. Афсуски, айни пайтда мингдан кам қулонлар минтақада сақланиб қолган.

Ирбис

Фото: forum.zoologist.ru

Мушуксимонлар оиласига мансуб йиртқич ирбисни қор леопарди, деб аташ мумкин. Генетик жиҳатдан у йўлбарсларга яқин, аммо кўринишидан леопардга ўхшайди. У асосан браконьерлар нишони, озиқ етишмаслиги туфайли ҳалок бўлмоқда.

2017 йилда ирбис Марказий Осиёда 7500 бош қолгани маълум қилинган.

Мензибира суғури

Фото: Байбак.ру

Кемирувчиларнинг майда озиқлар билан қорин тўқлаб юрадиган мензибира суғури Ўзбекистоннинг Чотқол, Қозоғистоннинг Қурама ва Қирғизистоннинг Талас водийсида яшаши кузатилган.

Унинг бўйи 49 см, думининг узунлиги эса 13,5 см бўлади. Кўринишида барча суғурлардек анатомияга эга, аммо қулоқлари калта ва мўйнаси қалин бўлади. Улар 5 минг атрофида қолган.

Сайғоқ

Фото: Википедия

Баъзан Туркманистон ва Россияда учраб турадиган сайғоқлар аслида Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ҳудудларига хос ёввойи ҳайвон ҳисобланади.

2010-15 йиллар оралиғида фақат Қозоғистонда 132 минг сайғоқ ҳалок бўлди. Унинг қирилиб кетаётганига гемарогик септикемия қўзғатувчи (пастереллеза) сабабчи бўлаётгани билдирилган. Улар, асосан, муз остидан озуқани чиқаролмай, браконьерлар туфайли туёқсиз музни ёролмай, ўлиб кетмоқда.

Мавзуга оид