Ўзбекистон | 22:59 / 04.08.2025
13210
2 дақиқада ўқилади

Яна иссиқ — ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати кўтарилади

Ўтган ой республиканинг кўплаб метеорологик кузатув пунктларида кузатувлар давридаги энг иссиқ июл қайд этилди. Июл охири ва август бошидаги салқин кунлар бироз енгиллик келтирган бўлса-да, янги ҳафтанинг ўрталаридан бошлаб яна қайноқ ҳаво тўлқинлари мамлакатимизга кириб келиши кутилмоқда. Kun.uz'да об-ҳаво прогнози билан – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Ҳафтанинг ўртасидан аввалига шимолий ҳудудларга, жума кунидан эса республиканинг катта қисмига жазирама иссиқ тўлқинлари кириб келади.

Аввал хабар қилинганидек, июл ойининг сўнгги кунлари ва августнинг бошларида ҳарорат кундуз кунлари 40 даражадан анча паст бўлган. Тунги ҳарорат тоғларда +11 даражага, жуда баланд тоғ ҳудудларида эса +5 даражагача пасайди.

Жорий ҳафтанинг боши ҳам нисбатан салқин ҳаво билан бошланади — бу ҳолат одатдаги август бошига мос келади. Аммо пайшанба кунидан бошлаб шимолда ҳарорат +40 даража ва ундан юқори кўтарилиши кутилмоқда. Жанубий вилоятларда эса ҳарорат максимумлари +42 даражага етиши мумкин.

Август ойи ҳарорати республиканинг кўп қисмларида кўп йиллик иқлимий меъёрларга яқин бўлиши кутилмоқда. Тоғлар, Тошкент ва Хоразм вилояти ҳудудларида ҳарорат бироз юқори бўлиши мумкин.

Куз фасли учун тузилган дастлабки об-ҳаво прогнозларига кўра, сентябр ва октябр ойлари одатдагидай, ҳатто бироз иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ноябр ойи эса меъёрдагидай, балки бироз совуқроқ келиши тахмин қилинмоқда.

Муаллиф:  Шокир Шарипов

Мавзуга оид