Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИББ қорли об-ҳавода ҳайдовчилар ва пиёдаларни эҳтиёт бўлишга чақирди
Пойтахтда қор ёғаётгани сабаб йўлларда хавфсизликни таъминлаш ва кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчилардан ҳаракат қоидаларига қатъий амал қилиш, тезликни оширмаслик ва оралиқ масофани сақлаш сўралди.
Тошкент шаҳрида айни пайтда қорли об-ҳаво кузатилаётгани муносабати билан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ аҳоли ва меҳмонларга мурожаат қилди.
Мурожаатда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиш, оралиқ масофани сақлаш, тезликни белгиланган меъёрдан оширмаслик ҳамда йўлларда ҳаракатланаётган пиёдаларга ҳурмат билан, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш зарурлиги таъкидланган.
Шунингдек, кучли қор ва намлик шароитида эҳтимолий хавфларни камайтириш учун транспорт воситаларини кўп қаватли бино ва иншоотлар, шунингдек, дарахтлар тагида қолдирмаслик, автомобилларни махсус тураргоҳларда сақлаш тавсия этилган.