Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорли совуқ кетидан қуруқ совуқ ҳаво
Жорий ҳафта минтақага кириб келиши кутилаётган нам ҳаво оқимлари республиканинг катта қисмига қор олиб келиши кутилмоқда. Ҳафтанинг сўнгги кунлари ҳарорат кўплаб ҳудудларда сезиларли пасаяди. Kun.uz'да об-ҳаво прогнози билан – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.
Декабрнинг 5-саналаридан сўнг минтақага кириб келган бир нечта нам ҳаво оқимлари ҳудудларга яхшигина ёғингарчиликларни келтирди. Ҳатто Тошкент вилояти тоғларида сўнгги 10 кунликда 150-170 миллиметргача ёғингарчилик қайд этилди.

18-19 декабр кунлари Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилояти ҳудуд аҳолиси ерга ўрнашувчи қор ёғиши ҳодисаларига гувоҳ бўлиши мумкин. Қуйида 19 декабр куни соат 05:00да ҳудудларда кузатилиша мумкин бўлган қор қалинлиги прогнози тақдим этилади.

Декабрнинг сўнгги ҳафтаси – Янги йил арафасида совуқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилиши прогноз қилинмоқда.
Мавзуга оид
08:25 / 21.03.2026
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 28 даражагача кўтарилиши мумкин
14:24 / 16.03.2026
Наврўзолди об-ҳаво прогнози
01:56 / 16.03.2026
Олимлар инфаркт ва об-ҳаво орасида боғлиқлик борлигини аниқлашди
16:10 / 11.03.2026