Ўзбекистон | 22:18 / 15.08.2023
7916
2 дақиқада ўқилади

Сохта ҳужжатлар учун грин-карта бекор қилинади — АҚШ элчихонаси

АҚШ элчихонаси Green Card ютиб олган ўзбекистонликларни огоҳлантирди. 

Фото: Getty Images

Қўшма Штатларнинг Тошкентдаги элчихонаси Diversity Visa (Green Card) дастури ғолибларини суҳбат чоғида сохта ҳужжатлар тақдим этмасликка чақирди. Акс ҳолда виза олиш ҳуқуқидан умрбод маҳрум бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. 

«Виза олишда сохта ҳужжатлар ёки нотўғри маълумотлар тақдим этишни маслаҳат берадиган учинчи шахсларга ишонманг. Виза олишдан умрбод маҳрум қилинишингиз мумкин», дейилади элчихона баёнотида. 

2022 йилда Green Card учун бутун дунёдан жами 7 миллиондан ортиқ ариза келиб тушган. Уларнинг 2 фоиздан камроғи иммиграция ҳуқуқини олган – 119 262 киши. Ўзбекистон тасдиқланган Green Card сони бўйича Миср ва Жазоирдан кейин жаҳонда учинчи ўринни эгаллади: 5511 нафар ўзбекистонлик Америкага кўчиб ўтиш ҳуқуқига эга бўлди. 

Green Card - бу доимий резидент мақомини тасдиқловчи шахсий гувоҳнома. Ҳужжат ишлаш ёки шахсий бизнесни очиш, таълим олиш, суғурта ва ижтимоий таъминотдан фойдаланиш ҳуқуқини беради. Green Card билан мамлакатда 5 йил яшаганидан сўнг, унинг эгаси АҚШ фуқаролигини олиши мумкин.

Мавзуга оид