Ўзбекистон | 20:17 / 25.10.2018
21042
2 дақиқада ўқилади

Умрага вояга етмаган оила аъзолари билан боришга рухсат бериш устида иш олиб борилмоқда

Ўзбекистонда Умрага зиёратига балоғатга етган, аммо вояга етмаган оила аъзолари, фарзандлари билан бориш истагида бўлганларга ҳам имконият бериш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шу маънода Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сон қароригаа ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш устида иш олиб борилмоқда. ВМ ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Нуриймон Абулҳасан Kun.Uz мухбирига берган блиц-интервьюсида шу ҳақда сўз юритди. 

-  Маълумки, Ўзбекистонда ота-она хорижга саёҳат қилишда вояга етмаган фарзандларини олиб чиқа олади. Бу қонунда тақиқланмаган. Шу маънода, вояга етмаган фарзандларини Умра зиёратига олиб боришни истаган ота-оналарга рухсат бериш, уларга ҳам имконият тақдим этиш масаласи кўриб чиқилмоқдами?

-  Ҳозирги мавжуд қарорда (ВМсининг 364-сон қарори назарда тутилмоқда) фуқароларнинг ёши белгилаб берилган. 18 ёшга тўлган бемалол Умра зиёратини амалга оширишлари мумкин. Сиз айтган масала кун тартибига чиқиб турган масала ҳисобланади. 

Видео: TasIX

Видео: YouTube

Ҳукумат қарори лойиҳаси ишланаяпти, деб айтдим. Бу бўйича қандайдир бир изланишлар, ўрганишлар амалга оширилади, албатта. Мавжуд қонунчилигимизга зид бўлмаган тарзда бу масалани ҳам тез кунларда кўриб чиқамиз. Бу ерда яна бир масала ҳам бор. Умра ташкил этилаётган вақт фарзандларнинг ўқув жараёнига таъсир қилмайдиган вақтга тўғри келса, таътил давридами, бошқами, уни кўриб чиқишимиз мумкин. 

Нуриймон Абулҳасаннинг билдиришича, Умрага бориш истагини билдирган фуқаролар, ўзлари доимий истиқомат қилиб турган маҳалларига мурожаат қилишади. Маҳалла мутасаддилари уларнинг рўйхатини шакллантириб, ВМ ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага тақдим этади. Шу билан, ҳеч қандай навбатсиз Умрага бориш таъминланади.

Youtube'да кўриш

Mover.uz'да кўриш

Мавзуга оид