Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги уйларнинг томи ҳам базалт билан қопланади
Қурилиш соҳасида экологик талабларни кучайтириш доирасида, кўп квартирали уйларнинг том қисмини базалт билан қоплаш кўзда тутилмоқда. Уч ой давомида барча ҳудудларда эксперимент ўтказилиб, шундан сўнг бу тартиб шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка киритилади. “Янги Ўзбекистон” массивларидаги мавжуд уйларнинг томлари йил охиригача базалт қопламалари билан тўлиқ қопланиши белгиланди.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда кўп квартирали уйларнинг нафақат фасади, балки том қисми ҳам базалт қопламаси билан қопланиши мумкин. Бу масала экологик вазиятни яхшилашга доир президент фармонига киритилган.
Фармоннинг тегишли қисми билан, бу борада қуйидаги вазифалар ва муддатлар белгиланди:
- кўп-квартирали уйларнинг томларини базалт қопламаси билан қоплаш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш ва қурувчи компаниялар орасида тарғибот қилиш (ижроси – икки ой муддатда);
- кўп-квартирали уйларнинг томларини базалт қопламаси билан қоплаш бўйича ҳар бир ҳудудда камида иккита кўп квартирали уйларда эксперимент ўтказиш (ижроси – уч ой муддатда);
- янги қурилаётган кўп квартирали уйларнинг томларини базалт қопламаси билан қоплаш тартибини шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка ва техник жиҳатдан тартибга солувчи норматив ҳужжатларга киритиш (ижро муддати – 2026 йил июл);
- ҳудудлардаги “Янги Ўзбекистон” массивларида мавжуд кўп квартирали уйларнинг томларини базалт қопламалари билан тўлиқ қоплаш бўйича комплекс чоралар кўриш (ижро муддати – 2026 йил август).
Юқорида санаб ўтилган тадбирлар – бошқарув компанияларининг маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Топшириқ ижроси учун Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар масъул.
Мавзуга оид
14:58 / 02.04.2026
Аҳоли норози: Тошкентда футбол майдончаси ва дарахтларга қурилиш хавф солмоқда
11:39 / 01.04.2026
Президент яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича янги вазифаларни белгилади
09:13 / 01.04.2026
Экологик чоралар энди фақат Тошкент билан чекланмайди
18:49 / 31.03.2026