Спорт | 13:57 / 12.12.2025
5890
1 дақиқада ўқилади

Freestyle Chess Grand Slam Tour 2025: Синдоров финални 4-ўрин билан якунлади

2025 йил 8–11 декабр кунлари Жанубий Африканинг Кейптаун ҳудудида ўтган Freestyle Chess Grand Slam Tour 2025 финал босқичида ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров 4-ўринни эгаллади. Мусобақа ғолиблигини эса Левон Аронян қўлга киритди. 

Фото: Lennart Ootes

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 750 минг АҚШ долларини ташкил этди

Жавоҳир Синдоров гуруҳ босқичини 5,5 очко билан 1-ўринда якунлаб, плей-оффга йўл олди. 

У чорак финалда Парҳам Магсудлуни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финалда эса Магнус Карлсенга қарши баҳсда 1,5:2,5 ҳисобида ютқазди. 

3-ўрин учун баҳсда Синдаров немис гроссмейстери Винсент Кеймерга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақани 4-ўрин билан тугатди. 

Маълумотларга кўра, у 60 000 АҚШ доллари мукофотни қўлга киритган. 

Финалда Левон Аронян (АҚШ) Магнус Карлсенни 1,5:0,5 ҳисобида мағлуб этиб, турнир ғолиби ва 200 000 АҚШ доллари соҳиби бўлди. 

Шу билан бирга, Карлсен финал босқичи давомида ярим финалга чиққан ҳолда бутун 2025 йилги гранд-слэм тури (мавсум) чемпионлигини ҳам муддатидан аввал расмийлаштиргани қайд этилди. 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид