Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic турнири ғолиби бўлди
У қаторасига олти турда ғалаба қозонди ва сўнгги тур якунларидан қатъи назар рақобатчилар унга етиб ололмайдиган бўлди.
Фото: John Saunders / London Chess Classic
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2025 турнирида муддатдан олдин ғолибликни таъминлади. У 8 турда 7 очко тўплади ва 9-тур натижаларидан қатъи назар биринчи ўринда қоладиган бўлди.
21 ёшли шахматчи дастлабки турда британиялик Гавейн Жонс билан дуранг қайд этгач, кейинги олти турда қаторасига олти ғалабага эришди. 8-турда эса ғолиблик учун тўғридан тўғри рақиби Алиризо Фирузжоҳ билан дуранг қайд этгач, турнир ғолиблиги масаласи ҳал бўлди – Абдусатторовни 2 очколик фарқ билан таъқиб қилиб келаётган франциялик шахматчи сўнгги тур натижаларидан қатъи назар унга етиб ололмайдиган бўлди.

Абдусатторов энди қуруқ расмиятчиликка айланган 9-турда украиналик Павел Эляновга қарши дона суради.
Абдусатторов турнир ғолиби сифатида 25 минг фунт стерлингни (33,4 минг доллар) қўлга киритади. Шу билан бирга, у ўзининг FIDE рейтингидаги ўрнини ҳам мустаҳкамлади.
Нодирбек FIDE Жаҳон кубогидаги муваффақиятсиз иштирокидан сўнг 18,4 рейтинг очколарини йўқотганди, London Chess Classic турниридаги ғалабадан сўнг рейтинггини 20 очкога яхшилади ва онлайн жадвалида 22-ўриндан 12-ўринга (2752) кўтарилиб олди.
Турнир ҳақида
26 ноябрдан 5 декабрга қадар Лондондаги Emirates Stadium стадионида London Chess Classic турнири бўлиб ўтмоқда — унда 10 нафар гроссмейстер қатнашмоқда: Алиризо Фирузжоҳ, Нодирбек Абдусатторов, Павел Элжанов, Сэм Шенкленд, Никита Витюгов, Николас Теодору, Абхиманю Мишра, Майкл Адамс, Гавейн Жонс ва Люк Макшейн.
Назорат вақти: 40 юриш учун 90 + партия якунигача 30 дақиқа + биринчи юришга 30 сония.
Соврин жамғармаси – 50 000 фунт стерлинг (1-ўрин учун – 25 000 фунт). Турнир 2009 йилдан буён ўтказиб келинмоқда, унинг ғолиблари орасида – Магнус Карлсен, Владимир Крамник, Вишванатан Ананд, Хикару Накамура, Уэсли Со, Фабиано Каруана, Дин Лижэн ва бошқа машҳур номларни келтириш мумкин.
Мавзуга оид
15:37 / 27.11.2025
Президент Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдоровни мукофотлади
16:27 / 26.11.2025
Жавоҳир Синдоров Жаҳон кубоги ғолиби бўлди
17:08 / 23.11.2025
Шахматчи Жавоҳир Синдаров Жаҳон кубоги финалига чиқди
21:58 / 27.10.2025