Ўзбекистон | 10:15 / 03.10.2019
19621
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарё вилоятида сел сув омбори қурилади

Фото: KUN.UZ

Вазирлар Маҳкамасининг “Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Обизаранг сел сув омборини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, бош лойиҳа ташкилоти “Ўзсувлойиҳа” АЖ томонидан 13,15 млн. куб метр ҳажмдаги сел сув омбори қурилиши назарда тутилган “Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Обизаранг сел сув омборини қуриш” лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари ишлаб чиқилган.

“Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Обизаранг сел сув омборини қуриш” лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан тасдиқланади.

Лойиҳани амалга ошириш муддати 2023 йил 30 апрель қилиб белгиланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бош лойиҳа ташкилоти “Ўзсувлойиҳа” АЖ билан биргаликда 2020 йилнинг 1 июлига қадар тасдиқланган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларга мувофиқ ишчи ҳужжатлар сифатли ишлаб чиқилишини ҳамда ваколатли экспертиза органларидан белгиланган тартибда экспертиза хулосалари олинишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги мазкур қарорнинг иловасига мувофиқ талаб этиладиган капитал қўйилмаларни буюртмачи ва бош лойиҳачи томонидан тақдим этилган аниқ ҳисоб-китоблар асосида 2020 – 2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурлари параметрларини шакллантириш жараёнида ажратилишини назарда тутадилар.

Белгилаб қўйилишича, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Ҳамроев ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболов лойиҳани амалга ошириш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши ҳамда барча зарур шарт-шароитлар яратилиши, шунингдек, лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавоб берадилар.

Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири А.Ж. Раматов, сув хўжалиги вазири Ш.Р. Ҳамроев, Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболов зиммасига юкланади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид