Ўзбекистон | 17:15 / 02.11.2024
11210
2 дақиқада ўқилади

Чорсу майдони реконструкция қилинади, лойиҳа 170 млн доллардан зиёдга баҳоланди

Германия компанияси томонидан ишланган лойиҳа доирасида Чорсу майдонида янги меҳмонхона, бизнес марказ ва турар жой бинолари қурилади. Жумладан, “Чорсу” меҳмонхонаси демонтаж қилинади. Жараён 2025 йилдан бошланиб, 2029 йилгача давом этиши кўзда тутилган.

Фото: Видеодан кадр

Чорсу майдонини реконструкция қилиш бўйича якуний лойиҳа тақдим этилди. Бу ҳақда жамоатчилик вакиллари Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинганини ёзмоқда.

Қайд этилишича, лойиҳа Германиянинг Tchoban Voss Architekten компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Унинг доирасида Чорсу майдонида янги меҳмонхона, бизнес марказ ва турар жой бинолари барпо этилади. Қурилиш ишлари 2025 йилда бошланиб, 2029 йилгача якунланиши режалаштирилган. Лойиҳа қиймати 170 миллион АҚШ долларидан ортиқ деб баҳоланган.

Таъкидланишича, реконструкция жараёнида 1982 йилда қурилган ва узоқ вақт ташландиқ бўлиб қолган “Чорсу” меҳмонхонаси биноси бузилади.

2024 йилнинг техник экспертизасига кўра, бинонинг темир-бетон конструкциялари жиддий шикастланган ва реконструкция қилишга яроқсиз деб топилган”, – дейилади хабарда.

Янги қуриладиган мажмуа Чорсунинг умумий меъморий шакл-шамойилини сақлаб қолган ҳолда шаҳарнинг муҳим архитектура марказларидан бирига айланиши айтилмоқда. Янги мажмуада замонавий офислар, меҳмонхоналар ва турар жой бинолари билан бирга “Чорсу” меҳмонхонасига бағишланган кичик музей ҳам очилиши режалаштирилган.

Дилшода Шомирзаева
Тайёрлаган Дилшода Шомирзаева

Мавзуга оид