Боқувчисини йўқотган аёлларнинг боғча харажатлари бюджетдан қопланади
Отасидан айрилган, ёлғиз онаси қарамоғида вояга етган муҳтож қизларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида бошланғич тўловини тўлаб бериш учун ҳар бир вилоятга 5 миллиард сўмдан берилади. Шунингдек, боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандини боғчага бериш учун харажатлари қоплаб берилади.
«Қарамоғида бир ва ундан ортиқ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд 8 минг нафар ёлғиз аёллар мавжуд. Наманганда – 1 минг нафар, Тошкент вилоятида – 970 нафар, Фарғонада – 830 нафар. Туман ва шаҳарлар кесимида Наманган шаҳрида – 180 нафар, Янгиҳаёт туманида – 176 нафар, Янгийўл туманида – 165 нафар шундай аёллар истиқомат қилади.
Шунингдек, боқувчисини йўқотган аёлларга фарзандини боғчага бериш харажатларини бюджетдан қоплаш тартиби жорий этилади. Бу тартиб, давлат боғчалари билан бирга, оилавий боғчалар тарбияланувчиларига ҳам татбиқ қилиниши зарур», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Шавкат Мирзиёев нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёлларни уй билан таъминлаш учун ажратиладиган маблағлар ҳақида гапирди.
«Яна бир масала – нотурар жойларда истиқомат қилаётган 4 минг нафар аёлларни турар жой билан таъминлаш учун бошланғич бадалини қоплаб беришга ҳар бир вилоятга 10 миллиард сўмдан маблағ ажратилади. Кейинги йилда яна 4 минг нафар аёллар учун 150 миллиард сўм ажратамиз. Республика бўйича 9 мингдан зиёд бундай тоифадаги аёллар мавжуд.
Мисол учун, Сурхондарёда – 2 минг нафар, Қашқадарёда – 1,4 минг нафар, Тошкент вилоятида – 1,1 минг нафар, Жиззах ва Самарқандда – 800 нафардан аёллар уйсиз сарсон-саргардон юрибди.
Бундан ташқари, отасидан айрилган, ёлғиз онаси қарамоғида вояга етган муҳтож қизларимизни уй-жой билан таъминлаш мақсадида бошланғич тўловини тўлаб бериш учун ҳар бир вилоятга 5 миллиард сўмдан берилади.
Зеро, бу қизларимиз «отасиз ўсдим» деб ўксинмаслиги, давлатнинг ғамхўрлигини амалда ҳис қилиши зарур. Шу билан бирга, хотин-қизларга турар жой ижара компенсацияси учун 11 миллиард сўм ажратилади», деган президент Шавкат Мирзиёев 26 феврал куни ўтказилган видеоселекторда.
Мавзуга оид
10:17 / 03.12.2024
Қўшработдаги боғча ва мактабларда тегишли ҳужжатларсиз илон томошалари ўтказилди. ИИВ ҳолатни ўрганди
13:41 / 02.11.2024
Тошкент вилоятида болалар учун берилган озиқ-овқатни боғчадан олиб кетаётган мудира ушланди
13:23 / 15.10.2024
“Менинг боғчам” лойиҳасида овоз бериш жараёни бошланди
11:50 / 01.10.2024