Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, репетиторлик хизматлари нархлари декабр ойида ўртача 0,8 фоизга ошган. Йил якунлари бўйича эса мазкур хизмат тури нархлари 6,6 фоизга қимматлашган.

Чет тиллари курсларида ўқиш хизматлари бўйича ҳам ўсиш кузатилган: декабр ойи давомида нархлар 0,3 фоизга кўтарилган. Йил давомида эса чет тиллари курслари нархларининг ўсиши 6,6 фоизни ташкил этган.

Шунингдек, мактабгача таълим хизматлари нархлари ноябр ойига нисбатан ўзгаришсиз қолган бўлса-да, йил ҳисобида 17 фоиз ўсгани маълум қилинган.