Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки Ўзбекистонга инқирозга қарши кураш учун 1,2 миллиард доллар ажратиши мумкин
Жаҳон банки коронавирус пандемияси оқибатлари билан курашда Ўзбекистонга молиявий кўмак беради. Бу ҳақда инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги расмий сайтида хабар берилган.
Фото: AP Photos/Susan Walsh
Хабарда айтилишича, 6 апрель куни бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича Жаҳон банки Гуруҳи вице-президенти Сирил Мюллер видеоконференция кўринишидаги суҳбатда шу масалани муҳокама қилган.

«Томонлар аҳолини коронавирусдан ҳимоя қилишга, корхоналар, биринчи навбатда, кичик ва ўрта бизнес субъектларини, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва хусусий тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган биргаликдаги истиқболли чораларни муҳокама этишди.
Сирил Мюллер Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида аҳолининг ижтимоий ҳимоя даражасини ошириш ва мамлакатда иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш бўйича ўзини оқлаган чораларни юқори баҳолади», дейилади вазирлик хабарида.
Жаноб Мюллер Жаҳон банки Гуруҳи томонидан шакллантирилган 14 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги «Тайёрлик ва жавоб стратегик дастури» маблағларини Ўзбекистоннинг инқирозга қарши дастурини қўллаб-қувватлаш учун мобилизация қилиш ниятида эканлигидан хабардор қилди.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимини, ижтимоий ҳимоя институтлари ва бюджет кўмагини молиялаштириш учун 1,2 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағларни оператив ажратиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
20:58 / 13.12.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонда талабаларни молиявий қўллаб-қууватлашга 250 млн доллар ажратади
10:01 / 17.10.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн доллар ажратади
15:03 / 15.10.2025
Гўшт нархи рекорд даражада ошди. Сабаб нима?
12:17 / 09.10.2025