Таълим | 13:00 / 05.05.2026
1722
2 дақиқада ўқилади

Икки диплом ва халқаро тажриба: Маъмун университетида янги ўқув йилига қабул очилади

Таълим шунчаки диплом эмас, бу — танлов: қаерда ўқишингиз, кимлар билан рақобат қилишингиз ва қайси имкониятларга эга бўлишингизни белгилаб берадиган муҳим босқич.

Маъмун университети мазкур жараённи маҳаллий доирадан глобал майдонга олиб чиқишни мақсад қилган.

Олийгоҳ Австралия, Чехия, Польша, Индонезия, Япония, Корея, Малайзия каби давлатлардаги ТОП-1000 таликка кирувчи таьлим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатган. Унинг доирасида алмашинув дастурлари йўлга қўйилган.

Маълум қилинишича, дастурларда талабалар учун 200 та грант ажратилган. Бу эса бир семестр давомида хорижда ўқиш, янги маданиятни ўрганиш ёки икки дипломли таълим (dual degree) лойиҳаси орқали икки дипломга эга бўлишга шароит ҳозирлайди.

Шунингдек, талабалар ёзги таътилни ҳам таълим билан уйғунлаштириши мумкин. Япония, Корея, Индонезия ва Малайзияда ташкил этиладиган ёзги мактаб (summer school) дастурларида билим олиш билан бирга саёҳат ҳам қилса бўлади.

Университет маьмурияти таъкидлашича, таълим сифати халқаро даражада эътироф этилган. Хусусан, Германиядаги ACQUIN ташкилоти томонидан берилган 6 йиллик халқаро аккредитация дипломларнинг қатор давлатларда тан олинишини англатади.

Маъмун университетида талабалар учун замонавий инфратузилма яратилган. Кампуслар, симуляцион лабораториялар, вивариумлар, стартап марказлар ва бизнес ҳаблар таълимни назария билан чеклаб қолмасдан, амалий кўникмалар билан бойитишга хизмат қилади.

2026–2027 ўқув йили учун университет маҳаллий абитуриентларга 1000 та, хорижий талабаларга эса 100 та грант ажратишини маълум қилди.

Қайд этилишича, олийгоҳ ўзини фақат таълим муассасаси эмас, имкониятлар платформаси сифатида тақдим этмоқда.

Батафсил маълумотни университетнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлари орқали олиш мумкин.


Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид