Ўзбекистон | 12:03 / 28.03.2018
5256
1 дақиқада ўқилади

ЖИДУ навбатдаги Model United Nations анжуманига мезбонлик қилади

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 11—13-май кунлари Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университети навбатдаги Model United Nations анжуманига мезбонлик қилади. Анжуман мамлакатнинг турли университетларидан келган илғор талабаларни бир жойга жамлайди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради. 

MUN (Model United Nations) – бу ёшлар анжумани бўлиб, унда қатнашчилар БМТ фаолиятини симуляция қилган ҳолда ўзларининг дипломатия ва халқаро муносабатлар соҳасидаги билимларини мустаҳкамлайди. Талабалар бир кун давомида ўзини ҳақиқий дипломат сифатида ҳис этиб, ташкилотчилар томонидан таклиф этилган БМТ қўмиталарининг биридаги аъзо-давлат делегати сифатида иштирок этади. Делегатлар музокаралар давомида ўша давлат манфаатларини ҳимоя қилади.

Анжуманда айни пайтда таълим олиш билан банд бўлган ва инглиз тилида ўз фикрингизни тўлиқ ифода эта оладиган ёшлар иштирок этиши мумкин. Шунингдек, номзодларнинг халқаро муносабатлар ва БМТ фаолиятига қизиқиши юқори бўлиши сўралади.

Тайёрлаган:  Алишер Рузиохунов

Мавзуга оид