ЖИДУ “смарт университет”га айлантирилади — президент қарори
ТДЮУ, ТДИУ, ТДШУ ва СамДУ талабалари академик мобиллик асосида бир семестр ЖИДУга келиб ўқишлари мумкин бўлади.

Фото: Kun.uz
“Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тизимли ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори имзоланди.
2022/2023 ўқув йилидан янги авлод олий таълим муассасаси – “Смарт университет” концепцияси асосида университет фаолияти трансформация қилинади.
Университетда академик фаолият илмий-таҳлилий йўналтирилганлик ва академик яхлитлик таълим технологиялари ҳамда уларни таъминловчи дастурий-аппарат комплекси асосида, шу жумладан антиплагиат тизимини жорий этган ҳолда ташкил этилади.
Ҳар йили университетнинг камида 10 нафар профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва магистрантлари хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларига илмий стажировка ва малака ошириш учун юборилади.
2025 йил 1 январгача университет журналини Scopus халқаро илмий-техник маълумотлар базасига киритиш чоралари кўрилади. Университетга профессор-ўқитувчиларига илмий унвонларни бериш ҳамда уларни ишга қабул қилишда академик мустақиллик негизида берилган илмий унвонлар ва илмий даражаларни тан олиш ваколати берилади.
2022/2023 ўқув йили иккинчи семестрида Самарқанд давлат университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳамда Тошкент давлат юридик университети билан университет ўртасида талабалар алмашинувини назарда тутувчи ички академик мобиллик дастурлари асосида таълим олиш истагини билдирган талабалар учун бир семестр мос таълим йўналишлари бўйича ўқитиш ташкил этилади.
2022/2023 ўқув йилидан университет иқтидорли талабалари ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига юборилади. Университет ҳузурида “Халқаро муносабатлар: сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ” журнали таҳририяти ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Трампнинг савдо уруши: у Хитойга ён бердими?
Жаҳон | 22:28 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
Иқтисодиёт | 22:11 / 20.05.2025
Нима қилса музқаймоқ болаларнинг томоғини оғритмайди? – педиатр маслаҳати
Жамият | 17:23 / 20.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Словения президенти билан бирга қўшма бизнес форумда иштирок этди
Ўзбекистон | 23:48 / 22.05.2025
-
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғирлик содир этди
Жамият | 23:34 / 22.05.2025
-
“Путинга ёқиш учун айтилган гаплар” — экспертлар Кобяковнинг баёноти ҳақида
Жаҳон | 23:21 / 22.05.2025
-
Данияда пенсия ёши оширилади
Жаҳон | 23:20 / 22.05.2025
Мавзуга оид

14:49 / 21.05.2025
Ўзбекистон делегацияси Болгария президенти администрациясида учрашув ўтказди

14:30 / 21.10.2024
Ўзбекистон Африка қитъасининг нечта давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатгани айтилди

14:30 / 30.09.2024
Ўзбекистон ва Баҳама ороллари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

08:56 / 28.09.2024